Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда илк бор роботлаштирилган жарроҳлик амалиёти бажарилди
18:24 / 2024-08-08

Бу иш яқинда Самарқанд шаҳрида фаолият бошлаган “Meros international hospital” клиникасида амалга оширилди.

Ўнг буйрак ўсмаси ташхиси қўйилган бемор Тошкент урология маркази жарроҳлик бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Зарифхўжа Баҳодирхонов бошчилигида роботлашган технологиялар ёрдамида операция қилинди. 

– Жарроҳ мазкур операцияни бевосита эмас, билвосита, ўтирган жойида бошқарди, – дейди клиника директори ўринбосари Азамат Умиров. – Роботлаштирилган модулнинг афзаллиги шундаки, у юқори аниқликда ишлайди ва амалиёт майдонини бир неча марта катталаштириб кўрсатади. Бу эса ўз навбатида организмнинг кўз билан кўриш мураккаб бўлган нуқталарини илғаш имконини беради. Мураккаб жарроҳлик амалиётларида 4-5 нафар жарроҳ иштирок этса, бунда бир жарроҳнинг ўзи ва ёрдамчиси бутун операцияни бошқариши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, роботлаштирилган модуль тизимидан айни пайтда хорижда кенг фойдаланилмоқда ва асосан онкоурологик, онкогинекологик касалликларда қўлланилади.

Робот орқали жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун клиниканинг тўрт нафар жарроҳи кореялик мутахассислар томонидан ўқитилган.

Янги ускуна ҳозирча фақат Тошкент ва Самарқандда, Марказий Осиё давлатлари орасида эса Қозоғистонда мавжуд. 

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари