ФОТОРЕПОРТАЖ
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ёшларни ватанпарварлик, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Пайариқ ва Оқдарё туманларида «Миллий армиямиз — Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқони!» шиори остида ташкил этилган фестивалларда ёшлар фаол иштирок этди. Тадбирларда ёшлар дастлаб 5000 метрга юриш баҳсида қатнашиб, фестиваль доирасида ташкил этилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар кўргазмаси билан танишди. Ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ёшларни ҳарбийликка бўлган қизиқишини ортишини таъминлаб, ҳарбий оркестр жамоасининг куй-қўшиқлари уларга кўтаринки кайфият улашди.
Шунингдек, ҳарбийлар ва ёшлар ўртасида турли спорт турлари, миллий ўйинлар бўйича беллашувлар ўтказилди.
[gallery-10086]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА