Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ДХМ ва ФҲДЁларда янги қулайлик ишга тушди
05:46 / 2022-07-22

Фуқароларнинг давлат хизматларидан янада қулай фойдаланишлари учун улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада Самарқанд вилоятида қилинаётган ишлар, имкониятлар кўлами, яратилаётган шарт-шароитлар таҳсинга сазовор. Эндиликда мазкур қулайликлар қаторига яна бири қўшилди.

Яъни, давлат хизматлари марказлари ёки ФҲДЁ бўлимлари орқали давлат хизматларидан фойдаланганда фуқаро тўловларни амалга оширишда банк кассаларини қидирмайди ёки уларда навбат кутмайди. Чунки марказлар ва ФҲДЁ органларида  ўрнатилган махсус тўлов воситаси ёрдамида  барча ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.

Ушбу қурилманинг афзаллиги нимада? Айтиш керакки, у орқали давлат хизматларидан фойдаланувчилар ҳам  нақд пулда, ҳам пластик карта орқали тўлов қилишади. Комиссия хизмати фақатгина 1 фоиз миқдорида. Шунингдек, қурилма ёрдамида  тўловлар билан боғлиқ бошқа хизматлардан ҳам шу ернинг ўзида фойдаланиш имконияти мавжуд. Қайтим билан боғлиқ масалалар  ҳам бу жараёнда алоҳида эътиборга олинган. Айтайлик, сиз 10 минг сўм тўлов талаб этиладиган давлат хизматидан фойдаландингиз ва зарурат туфайли 20 минг сўм киритдингиз. Бунда ортиқча пулингиз хоҳишингизга кўра  телефон рақамингизга ёки пластик картангизга ўтказилади.

Бугунгача 1 та ФҲДЁ бўлими ва 8 та Давлат хизматлари марказида ана шундай махсус тўлов қурилмалари ўрнатилган бўлиб, яна 10 та тўлов қурилмалари босқичма-босқич ўрнатилиши белгиланган.

Мазкур қулайлик пойтахтдан кейин вилоятлар кесимида биринчилардан бўлиб Самарқандда ишга туширилмоқда.

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими