Самарқандда “Captiva” ёниб кетди
Бугун соат 16:20 ларда Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган 4-оилавий поликлиника автотураргоҳида тўхтаб турган “Captiva” русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, аммо автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
ЎзА