ФОТОРЕПОРТАЖ
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Самарқандда ҳам муносиб нишонланмоқда.
Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий ва Камол Отатурк кўчасида болалар учун байрам тадбирлари ташкил этилди. Унда байрам томошалари, концерт дастурлари, касб-ҳунар ва спорт кўргазмалари уюштирилди. Расм ва бошқа турли танловлар ташкил этилиб, болалар олам-олам қувонч улашилди.
– Уч нафар неварамни олиб байрам сайлига чиқдим, - дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи онахон Хумора Сатторова. – Кўргазмаларни томоша қилиб завқланишди. Спортчиларни чиқишларини кўриб, уларда ҳам машғулотларга бориш истаги туғилди. Боғлардаги аттракционларда учиб, маза қилишди. Байрамни мароқли ўтказишди. Ташкилотчилардан миннатдормиз.
Шунингдек, байрам муносабати билан вилоятдаги барча маданий мерос объектлари ва музейлари 18 ёшгача бўлганлар учун бепул хизмат кўрсатди.
[gallery-7398]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат) ЎзА