Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда банк бошлиғи пора билан қўлга тушди
13:09 / 2022-05-01

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган кенг қамровли тадбирларга қарамай айрим мансабдор шахслар ҳали ҳамон нафсини жиловлай олмаяпти.Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир ана шундай раҳбарнинг коррупцион фаолияти фош этилди.

Қайд этилишича, Микрокредитбанк Самарқанд филиали раҳбари, 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Тадбиркордан даставвал 4 минг АҚШ доллари олади. Сўралган пулнинг қолган 6 минг долларини олаётган вақтда эса порахур банк раҳбари ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мансабдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Менинг нафсим балодур, ёнар ўтга соладур деб бежиз айтишмаган-да.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА