Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда балл бонитети паст қишлоқ хўжалиги ерларида саноат зоналари ташкил этилади
12:51 / 2021-04-16

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти фаоллари, соҳалар раҳбарлари билан бўлиб ўтаётган йиғилиш давом этмоқда.

Йиғилишда вилоятда саноат соҳасини ривожлантириш масалалари ҳақида ҳам сўз бормоқда.

– Вилоятнинг ишга солинмаган имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда унинг ўсиш нуқталари драйверларини белгилаш ва амалга оширишимиз зарур. Биринчи драйвер – вилоятда саноатни ривожлантириш, – деди Президент.

Президент бу ўринда вилоят саноат ҳажмида Қўшработ, Нуробод каби туманлар улуши пастлигича қолаётганини таъкидлар экан, туман ҳокимлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари фаолиятини танқидий баҳолади.

– Шу сабабли Самарқанд вилояти учун балл бонитети паст қишлоқ хўжалиги ерларини саноат зоналари ташкил этиш учун ишлатишга рухсат бераман. Бунда жорий йил давомида 88 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилиш давом этмоқда.