Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши вафот этди
18:03 / 2023-02-25

Бугун, 25 февраль куни соат 11:30 да Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган, "Камалак" МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Нексия-3” русумли автомобилга сиқилган газ (метан) қуйиш вақтида газ баллонда ёрилиш юзага келган.

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида шохобчада ишловчи, 1980 йилда туғилган фуқаро М.З. воқеа жойида вафот этган. Бошқа ҳеч ким жароҳат олмаган. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Воқеа жойига тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА