Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда адвокат 1000 АҚШ доллари олаётганда ушланди
20:29 / 2021-12-17

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, прокуратура ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Темирйўл” адвокатлар ҳайъати адвокати А.Т. ИИБ юритувидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 1000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

ЎзА