Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 80 ўринли болалар онкогематология бўлими очилади
17:59 / 2026-02-28

Бу ҳақда Самарқанд вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат, соҳада жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот бериш мақсадида ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди.

Дастлаб, журналистлар республика ихтисослашган кардиология илмий- амалий маркази вилоят филиалидаги кутиш зали билан танишди.

Бу ерда беморлар яқинлари учун қулай шароит яратилган. Болалар майдончаси, дам олиш жойлари мавжуд. Ҳатто, беморлар яқинларини тиббий кўрикдан ўтказиш имкони бор. 

- Одамларнинг бир-бирларига халақит қилмасликлари учун вакуум капсулалар ҳам ташкил этдик, - дейди филиал бош шифокори Хушнуд Низомов.- Ушбу капсулалар махсус экран ва жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, улар орқали беморнинг ҳолати, ҳатто, ўтказилаётган операция жараёнини кузатиш мумкин. 

Ушбу маскан билан танишиш давомида Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев журналистларга бирламчи тиббиётдаги янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари юзасидан маълумот берди.

- Дунё миқёсида аҳолининг 70 фоизи аввал поликлиникага мурожаат қилса, 30 фоизи марказий шифохоналарга боради, - деди С.Зайниев. - Афсуски, бизда шу пайтгача бу рақамлар тескари эди. Энди эса янги тизимда ҳаммаси ўз изига тушмоқда. Мақсадимиз халқаро стандартларни ўзимизда ҳам шакллантириш. Табиийки, бу мезонларга эришиш учун бирламчи тиббиёт салоҳиятини ошириш, унинг мукаммал ишлашига шароит яратишдан иборат.

Бирламчи тиббиёт касалликка қарши курашдан кўра, унинг олдини олиш билан машғул бўлиши керак. Мазкур тартиб мамлакатимиз раҳбарининг ўтган йил қабул қилинган фармон қарорларида белгилаб берилди. Ўтган йил Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Булунғур туманида, бу йил эса бутун вилоят миқёсида тажриба-синов тарзида бирламчи тиббиётдаги ўзгаришларда намоён бўлмоқда.

Тадбирда поликлиникалардаги D-med тизими, лабораторияларнинг марказлашгани, тор мутахассисларнинг марказий поликлиникаларда фаолият юритиши тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилди. 

[gallery-27916]

Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари Иштихон туманида бўлиб, янги тизим асосида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараси билан бевосита танишди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА