Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 6 та оилавий болалар уйи фаолият кўрсатмоқда
17:26 / 2021-12-24

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган сессиясида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси юзасидан ҳисобот берган болалар масалалари бўйича вилоят комиссияси раиси ўринбосари, Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи Лочинбек Яхшиликов маълум қилди.

– Болаларнинг оила бағрида вояга етиши учун жорий йилнинг август ойида Самарқанд шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоий келиб чиқиши ўрганилди, – деди Л.Яхшиликов. – Ўрганиш давомида Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 107 нафар боладан 19 нафари кам таъминланган оилалар фарзандлари эканлиги аниқланди. Бу болаларни оила бағрига қайтариш мақсадида уларнинг ота-онаси ва яқин қариндошларининг турмуш тарзи, оилавий шароити билан танишдик. Оилавий муаммолари, жумладан, уй-жой билан боғлиқ масалалар ҳал этилгач, пастдарғомлик 6 нафар Каттақўрғон шаҳридан 3 нафар, Пайариқ ва Иштихон туманларидан бир нафардан тарбияланувчилар ўз оилаларига қайтарилди. 

Умуман, якунига етаётган йилда вилоятдаги 1-Меҳрибонлик уйидан 38 нафар, вилоят болалар уйидан 17 нафар, SOS Ўзбекистон болалар уюшмаси Самарқанд филиалидан 11 нафар бола ўз оиласи бағрига қайтарилишига эришилди. Давлатимиз томонидан берилган кенг имтиёз ва имкониятлар натижасида Самарқанд шаҳрида 3 та, Оқдарё, Пахтачи ва Каттақўрғон туманларида биттадан “Оилавий болалар уйи” ташкил этилди. Бу оилавий болалар уйларида 36 нафар бола оила шароитида тарбияланмоқда.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА