Самарқандда 5 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси савдоси олди олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида наркотрафикка қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда туманда яшовчи, 2003 йилда туғилган С.С. маҳаллий фуқарога 6,76 грамм героин гиёҳвандлик моддасини 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. Тадбир давом эттирилиб, С.С.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у ердан 957,53 грамм героин, 2 килограмм 614,51 грамм опий, 285,6 грамм гашиш ва 758,5 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилди.
Шунингдек, С.С.нинг жиноий шериги, Ургут туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Х.А. яшаш манзилида 2,84 грамм опий гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида, жами 4 килограмм 628 грамм гиёҳвандлик воситалари тарқалишига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан, жиноят иши қўзғатилди.
ЎзА.