Самарқандда 490 кишига қидирув эълон қилинган
Мажбурий ижро бюроси Cамарқанд вилояти бошқармаси қидирув бўлими томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 393 нафар шахслар топилиб, давлат ижрочиларига топширилган ва уларнинг тегишли жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
– 97 нафар қидирувдаги қарздор жисмоний шахсларнинг 38 нафари чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетгани аниқланди, – дейди МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспектори П.Қодиров. – Қолган 59 нафар қарздорни топиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, қидирув эълон қилинган автотранспорт воситалари сони 162 тани ташкил этиб, шу пайтгача 129 таси топилди. Қолган 33 та қидирувда бўлган автотранспорт воситаларини топиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА