Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 31 йилликка 31 янги маҳалла биноси қурилди
12:00 / 2022-08-28

Ватанимиз мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида ўттиздан ортиқ янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, бугун Самарқанд шаҳри, Пахтачи, Пайариқ, Нуробод туманларида 15 маҳалла фуқаролар йиғини ўз янги биноларига эга бўлди.

Биргина Нуробод туманида маҳаллалий бюджет ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан Булоқбоши, Қўрғонча ва Юксалиш маҳаллалари учун ҳар томонлама қулай бўлган бинолар қурилди.

"Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этиб, маҳалла аҳлини Мустақиллик байрами ва янги бино билан табриклади.

Маҳаллий бюджетнинг 120 миллион сўмлик маблағлари, ҳомийлар ёрдами ва ҳашар йўли билан бунёд этилган маҳалла марказида ҳудудда яшовчи 6 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатиш учун қулай шароит яратилди.

Намунавий лойиҳа асосида қурилган бино зарур мебел, компьютер жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминланган.

- Йил бошидан буён вилоятимизда юздан ортиқ янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди, - дейди Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Жабборов. - Август ойининг ўзида, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 та янги маҳалла бинолари очилмоқда. Бу, албатта, фуқаролар йиғини ва маҳалла аҳолиси учун катта қулайлик яратади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА