Самарқандда 26 килогирамм "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик моддалари айланмасининг олди олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан жорий йил 23 декабрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур тумани ҳудудида контрабанда йўли билан олиб кирилган 20 кило (20 килограмм 3,26 грамм) "опий" ва 6 кило (6 килограмм 5,2 грамм) "гашиш" гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди ва холислар иштирокида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА.