Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 25 миллион сўмлик “Трамадол” таблеткаси савдоси олди олинди
18:12 / 2021-05-27

Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланмасини фош этиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, тадбирлар давомида, психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи 8 нафар шахслар қўлга олиниб, улардан умумий нархи 25 миллион сўмлик, 11 614 дона “Трамадол” таблеткалари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА