Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда 1 килограмм “гашиш” ҳамда ярим килограммга яқин “опий” гиёҳвандлик моддаларини олиб келаётган аёл қўлга олинди
18:51 / 2022-02-16

2022 йилнинг 15 февраль куни Самарқанд шаҳар ички ишлар идоралари ходимлари шаҳарнинг Ғиждувон кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Р.С.нинг яшаш хонадонида тинтув тергов ҳаракатларини ўтказаётган вақтида, унинг турмуш ўртоғи – 1988 йилда туғилган А.Р. кўчадан уйга кираётганда қўлидаги елим пакетга ўралган нарсани ерга ташлаб, шубҳали тарзда қочаётган вақтда ушланган.

Ушбу пакет холислар иштирокида очиб кўрилганида, ичида оғирлиги тахминан 1 килограмм “гашиш” ҳамда 450 грамм “опий” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шу куни вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Самарканд тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда Қўштамғали маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Л.К. исмли шахс фуқаро Т.га 10 дона гугурт қутисига солинган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.

Тадбир давомида ушбу фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида 84 дона гугурт қути, 2 дона 3 литрлик, 2 дона 2 литрлик, 5 дона 1 литрлик ва 4 дона 0,5 литрлик банка, 10 дона полиэтилен пакет ҳамда 4 дона қутигага солинган гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди ва гиёҳвандлик моддаларининг тури ва миқдорини аниқлаш мақсадида эксперт-криминалистика бўлимига топширилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА