Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд халқаро аэропорти янги қиёфа касб этади
11:34 / 2022-02-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд халқаро аэропорти қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта бунёд этилган эди. Ҳозирда бу ерда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

Маълумки, Мирзо Улуғбекнинг буюк мероси Самарқанднинг тимсолига айланган. Шу боис янги аэропорт биноси аллома бобомизнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Янгиланган аэропортда “очиқ осмон” режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

[gallery-5721]

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат) ЎзА