Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Самарқанд вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ:
“Самарқанд Инвест компанияси” АЖ ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини ер участкаларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартиби тўғрисидаги низом;
Самарқанд вилоятида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом;
Самарқанд вилоятида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу ҳужжатлар инвестиция лойиҳаларини Самарқанд вилоятида тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлатга тегишли ер участкаларида юридик шахслар устав капиталида иштирок этиш орқали ёки оддий ширкат шартномаси асосида амалга ошириш тартибини белгилайди.
Қарор 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
ЎзА