French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилоятида бир қатор тайинловлар амалга оширилди
15:41 / 2022-02-15

Вилоят ҳокимлигининг бугун эрталаб ўтказилган аппарат йиғилишида Элмуродов Аброр Уролович Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси директори лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

А.Элмуродов шу пайтгача Пастдарғом тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган. 

 
2021 йил август ойидан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси директори лавозимида фаолият кўрсатган Зиёдуллаев Саъдулла Эвадуллаевич Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

Шунингдек, бугун Самарқанд вилояти прокурори Равшан Машарипов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига шу пайтгача Наманган вилояти прокурори вазифасида ишлаб келган Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич тайинланди. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар, Булунғур ва Пастдарғом туманлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинлангани маълум қилинди.  


Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА