Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилоятида 3051 нафар ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилди
17:03 / 2023-07-27

Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Суръат Жабборов бошқарманинг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг олти ойи давомида МИБ вилоят бошқармаси органлари томонидан 4 триллион 136,5 миллиард сўмлик 325 минг 400 дан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида 2 триллион 170 миллиард сўмлик 121 минг 148 та ижро ҳужжатлари юзасидан якуний қарорлар қабул қилинган. Бу бўйича амалда ундирилган тўлов ва қарздорликлар миқдори 1 триллион 50 миллиард сўмни ташкил қилди. Ушбу даврда 71200 га яқин 996,4 миллиард сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ижро тадбирлари амалга оширилган бўлиб, 550,5 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинган, улар бўйича амалда 273,2 миллиард сўм ундирилган.  

Бюронинг вилоят бошқармаси, туман, шаҳар бўлимлари томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га ярим йил давомида 23 миллиард 656 миллион сўм ўтказиб берилиб, белгиланган режа ортиғи билан бажарилиши таъминланган.  

– Йил бошидан буён иш юритувимиздаги ижро ҳужжатлари бўйича хатланган 220 миллиард сўмлик 225 мол-мулк электрон онлайн-аукцион савдоларида сотиш учун савдога чиқарилди, – дейди С.Жабборов. –Ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоларида 16,5 миллиард сўмлик 68 мол-мулк сотилди. 122,4 миллиард сўмлик 109 мол-мулк сотилмаганлиги сабабли қайтарилган. Шу билан бирга, савдо дўконлари орқали 1,6 миллиард сўмлик мол-мулк реализация қилинган. Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 121,4 миллиард сўм алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилиши таъминланди. Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 3814 оила яраштирилди. 3051 нафар ишсиз алимент тўловчилар ишга жойлаштирилиб, доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақининг маълум миқдорига қаратилди. Алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётган 635 нафар қарздор маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Бошқарма томонидан ушбу даврда суриштирув ҳаракатлари ўтказилган жиноят ишлари бўйича аниқланган 795 миллион 848 минг сўмлик зарардан айбланувчилардан 295 миллион сўмдан ортиғи ундирилиши таъминланди. Қидирув шўъбаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 277 нафар қарздордларга нисбатан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида уларнинг 167 нафари топилган.  

Матбуот анжумани давомида бошқарма бошлиғи оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА