Самарқанд вилоятида 2 та истеъмолчи тизимга 2 миллиард 721 миллион сўмлик зарар етказди
Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Унга кўра, Пастдарғом туманида жойлашган “У. М.” фермер хўжалиги электр ҳисоблагич уланиш схемасини бузгани аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминот корхонасига 1 миллиард 824 миллион сўм зарар етказди.
Пастдарғом туманида фаолият кўрсатаётган "Н.П.Л." оилавий корхонасига қарашли ошхона шартномасиз ва ҳисоблагичсиз газ тармоғига уланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 897,6 миллион сўм зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА