French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:29 / 2025-12-11

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Д.Қосимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Жумладан, Оқдарё туманидаги “Alkan Finans Investments” МЧЖнинг парфюмерия ва косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилиб, маҳсулотларнинг сифати, ишчи ходимларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида белгиланган инвестиция маблағларини ўзлаштириш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш ҳамда коммуникация билан тўлиқ таъминлаш борасидаги муаммоларини тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

***

Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов ва Самарқанд вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантиришга масъул ўринбосари Ж.Ҳайдаров Ургут туманида тадбиркорлар билан учрашди.  

Учрашувда давлатимиз раҳбарининг яқинда туманга ташрифи давомида берган топшириқларининг ижроси муҳокама қилиниб, инфратузилма, ер ва кредит ажратиш, маҳсулотларни экспорт қилиш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.  

***

Вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Х.Самиев Хитойнинг Қингҳаи провинцияси энергетика бюроси бош директори Ху Ҳаиминг билан учрашувда энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.  

Икки ҳудуд энергетика корхоналари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни чуқурроқ муҳокама қилиш ва энергетика соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти делегацияси Қингҳаи провинциясига борадиган бўлди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири