Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:36 / 2025-09-30

Самарқанд вилояти ҳокими ҳузуридаги Тадбиркорлар жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилишида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш имкониятлари, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш иштирокчилари “Saxari” МЧЖда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари, амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда “Oriental Universiteti” Самарқанд бўлинмаси тақдимоти билан танишдилар.

Вилоят ҳокими А.Бобоев қатнашган тадбирда саноат йўналишида кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.  

***

Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида Самарқанд вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди. Унда ўтган ҳафта давомида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган ва ечим топилмаган мурожаатлар мутасаддилар иштирокида эшитилди.

Маълумотларга кўра, ҳафта давомида тадбиркорлардан 29 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 22 тасига учрашувга қадар ечим топилган. Қолган 7 мурожаат вилоят ҳокими томонидан тингланди ва уларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

***

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Тойлоқ туманидаги 39-умумтаълим мактабининг 180 ўринли қўшимча ўқув биноси фойдаланишга топширилди.  

2 миллиард 153 миллион сўм эвазига бунёд этилган бинода таълимни замон талабларига мос тарзда олиб бориш учун барча шароит яратилган.  

***

Самарқанд шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали бошланди. Дастлаб ёшлар “Соғлом ҳаёт учун” юриш марафонида иштирок этди. Айни пайтда Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида турли спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар, раҳбар ва ёшлар учрашувлари, бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳамда бошқа маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

***

Вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасида ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг бир гуруҳ фидойи педагогларига “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири