French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:43 / 2025-07-21

Самарқандда Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонова олий таълим муассасалари битирувчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва фаол ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ёшларни қийнаётган долзарб масалалар муҳокама қилиниб, амалий ечимлар ва режалар белгиланди.

***

Самарқанд вилояти “Оқила аёллар” ҳаракатининг навбатдаги форуми ўтказилди.  

Унда “оила – турмуш” доирасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилалардаги турли нохуш ҳолатларга барҳам бериш, хотин-қизлар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш, бу борада ички ишлар органлари, маҳалла ва бошқа жамоат, нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигининг аҳамияти ҳақида сўз борди. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари фаолиятини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.  

Ҳаракат раҳбари Жамила Сайфиддинованинг таъкидлашича, бугун вилоятда мазкур ҳаракат ўз атрофида 20 минг нафардан зиёд хотин-қизларни жамлаган.

***

Москва шаҳридан автомобилларда йўлга чиққан “ЕвроОсиё юрагига саёҳат” экспедицияси аъзолари Самарқандда бўлди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, олимлар, тадбиркорлар ва бошқа соҳа вакилларидан иборат 100 нафарга яқин экспедиция аъзолари Булунғур туманидаги Фозил Йўлдош уй-музейи, “Чавқи” фольклор-этнографик ансамбли фаолияти билан танишди. Сўнгра Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, туризм объектларини томоша қилди.

– Экспедициямиз 6 июнь куни Москва шаҳридан йўл олган бўлсак, аввал Россиядаги бир қатор ҳудудлар, кейин Қозоғистон, Қирғизистон давлатларида бўлдик, – дейди “ЕвроОсиё юрагига саёҳат” ташкилий қўмитаси вакили Алена Лупина. – Тошкентдан Самарқандга келдик ва бу ердаги маданий ёдгорликлар билан танишдик, аҳоли турмуш тарзини кузатдик. Навбатдаги манзилимиз Бухоро, ундан кейин Тожикистонга боришни режалаштирганмиз.  

***

Максим Горкий номидаги Приморск академик драма театри ижодий жамоаси 12–18 июль кунлари Самарқандда ижодий сафарда бўлди. Гастрол давомида россиялик театр ижодкорлари томонидан Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида намойиш этилган “В джазе только девушки”, “Мастер и Маргарита”, “Не Сильва не оперетта”, “Небесный тихоход. Мотивы”, “По морозу босиком” спектакллари самарқандлик томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри Приморск академик драма театри билан ижодий ҳамкорлиги доирасида энди Россияда гастрол сафари уюштириб, энг сара асарларини намойиш этишни режалаштирган.

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири