Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:18 / 2024-12-10

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш мақсадида вилоят прокурори М.Эшназаров раҳбарлигида доимий ўрганиш ва назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори Самарқанд магистрал газ қувурлар бошқармасига қарашли “Шимолий” газ тақсимлаш станцияси, Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги “Мотрид” электр подстанциясида бўлиб, мазкур объектлардаги бугунги жараёнларни кўздан кечирди.

***

Пастдарғом туманидаги Балхиён маҳалласида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқароларнинг турли масалаларга оид ўттиздан ортиқ мурожаати қайд этилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. 

***

Пайариқ туманида Туркия технологияси асосида пахта етиштириш йўлга қўйилади. Туман ҳокими И.Жабборов ва Туркиядаги “Shifa farmaceutical Industrues” компанияси вакили Абдулкарим Сабоуни учрашувида шундай келишувга эришилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, тўқимачилик соҳасида туманга инвестиция киритиш масаласи муҳокама этилди.

***

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Қишлоқ хўжалик ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда бир гуруҳ соҳа ходимлари ва профессор-ўқитувчилар “Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси” кўкрак нишони, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва университут ректорининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. 

***

Самарқанд давлат университетида Квант ҳафталиги бошланди. Унда АҚШ, Россия каби ўнга яқин давлатдан физик ва математик олимлар иштирок этмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири