Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:03 / 2024-02-05

Раҳбарлар театрга борди

Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш ҳамда раҳбар ва ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш таклиф этилган эди.

Ана шу ташаббус асосида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар, муассасалар бошлиқлари оила аъзолари билан бирга вилоят мусиқали драма театрига бориб, “Лайли ва Мажнун” спектаклини томоша қилди.  

Мазкур спектакль яқинда Маданият вазирлигининг “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти танловида “Йилнинг энг яхши спектакли” номинациясида ғолиб бўлганди.  

Хитойлик санъаткорлар Самарқандда  

Самарқанд шаҳрида Хитой Марказий  опера театри санъаткорлари томонидан “Қувноқ Хитой Янги йили” номли концерт дастури намойиш этилди.

Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган концертда хитойлик таниқли санъат усталари  томонидан Хитой ва Ғарб композиторларининг асарлари, Хитой халқ миллий қўшиқлари ижро этилди.

Хусусий университетда 20 нафар талаба давлат гранти асосида ўқийди

Самарқанддаги дастлабки хусусий университетлардан бири – Самарқанд халқаро технология университети фаолият бошлаганига икки йил тўлди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда университет ректори Ю.Абдуллаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда таълим муассасасида 11 йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Ўқув жараёнлари инглиз тилида олиб борилади.  

Ўтган йил университетга 200 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 20 нафар талаба давлат гранти асосида таҳсил омоқда. Шу билан бирга 68 нафар иқтидорли, шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож талабанинг ўқиш харажатлари университет васийлик кенгаши томонидан қоплаб берилади.  

Университетда бугунги кунда 30 нафардан ортиқ хорижлик малакали профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири