Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:29 / 2023-12-28

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига бориб, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналаридан ҳол сўради.

Беморларга совғалар улашиб, уларни Янги йил байрами билан табриклади.

***

Самарқанд вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Эрон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда ҳудудлараро алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

***

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Б.Қодиров ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 4 декабрдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан афв этилган шахслар билан учрашди.

Мазкур фармон асосида вилоят бўйича жазони ижро этиш муассасаларидан 28 нафар шахс авф этилган бўлиб, уларнинг 22 нафари жазодан тўлиқ озод этилган.

Учрашувда афв этилганларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар муҳокама этилди.

***

Нуробод тумани Тепақул маҳалласида истиқомат қилаётган 103 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмон Абиловга Президентимизнинг Янги йил табриги ҳамда пул мукофоти, эсдалик совғалари топширилди.

“Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши, партиядан сайланган депутатлар ва тадбиркорлар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази онкогемоталогия бўлимида даволанаётган бемор болажонлар ҳолидан хабар олиб, улар учун байрам тадбири уюштирди. Бемор болаларга Қорбобо ва қорқиз томонидан совғалар улашилди. 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири