Пайариқда янги объектлар очилди
Пайариқ тумани марказида тадбиркор Рустам Мамасолиев томонидан илк меҳмонхона ташкил этилди.
Гўзал маҳалласида жойлашган меҳмонхона 13 ўринга мўлжалланган бўлиб, меҳмонлар учун замонавий қулайлик ва имкониятлар яратилган.

Туманнинг Оққўрғон маҳалласида эса фуқаролар йиғинининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди. Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилган бинонинг иккинчи қаватида тикувчилик цехи ҳамда хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун фитнес-клуб очилди.


Қирқовул маҳалласида 46-умумий ўрта таълим мактабининг “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида бунёд этилган 96 ўринли қўшимча биноси, Янгиобод маҳалласидаги 200 ўринли 12-сон мактабгача таълим ташкилоти ҳам Конституция куни олдидан пайариқликларга чинакам байрам совғаси бўлди.
Пахтачилик қизлар – гимнастрада ғолиби
Тошкент шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла хотин-қизлари ўртасида спортнинг гимнастрада тури бўйича республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Баҳслар натижасига кўра, Пахтачи тумани хотин-қизлар жамоаси мусобақа ғолиб бўлди.
Спорт ойлиги бошланди
Самарқанд туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Биз соғлом турмуш тарзи тарфдоримиз” шиори остида “Спорт ойлиги” бошланди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ойлик доирасида иштирокчилар миллий кураш, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, стритбол, мини-футбол турлари бўйича маҳалла, сектор ва туман босқичларида ўзаро беллашади.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири