Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:05 / 2023-02-22

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов бошчилигидаги туризм ва маданият соҳаси вакилларининг яқинда Малайзия ва Индонезияга хизмат сафари давомида Индонезиянинг “НEТ МEДИА” компаниясида учрашув ўтказилиб, компания вакиллари Ўзбекистонга таклиф этилган эди.

Айни кунда компания ижодий ходимлари Самарқандда бўлиб, вилоятнинг туризм салоҳиятини Индонезияда кенг тарғиб қилиш мақсадида тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан танишмоқда. Ижодий гуруҳ юртимиз тарихи, маданияти ва бугунги куни ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда.

****

2023 йил 21 февраль куни соат 22:00 ларда М-39 автомобил йўлининг Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” йўл-патруль хизмати масканида “Лаcетти” русумли автомобиль тўхтатилганда машинадаги йўловчининг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. Шу сабабли йўловчи А.Р. текшириб кўрилганда, унинг ёнидан ўткир ҳидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик топилган.

Ҳолат расмийлаштирилиб, фуқаро А.Р. ва топилган модда Булунғур тумани ИИБга топширилди.

****

Оққўрғон тажрибаси асосида Иштихон туманида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар жараёнида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари томонидан боғча ва умумтаълим мактабларининг ҳолати ўрганилиб, аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, 38-умумтаълим мактабидаги ўрганиш ишларидан сўнг муассасага битта интерактив доска ҳамда караоке тўплами, шунингдек, 3-сектор ҳудудидаги кам таъминланган оилаларнинг мактабларда ўқиётган 23 нафар фарзандларига иссиқ кийим-бош совға қилинди.

Бундан ташқари, ҳудуддаги 11-, 21-, 37-, 56-, 86-умумтаълим мактаблари кутубхоналарига бадиий адабиётлар жамланмаси совға қилинди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА