Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти прокурори қабулига келган аёлларни гул билан кутиб олди
19:19 / 2021-03-05

Самарқанд вилоят прокурорининг навбатдаги қабули вилоят прокуратураси биносида ўтказилди.

Вилоят прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, қабулда 30 дан ортиқ фуқаро ўзларини қийнаётган муаммоларини баён қилиб мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ўтказилган қабулга келган мурожаатчи аёлларга гуллар тақдим этилди.

                                                                                                                            Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА