Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти прокурори қабулида тергов ва суриштирув билан боғлиқ 11 та мурожаат тушди
19:50 / 2020-11-30

Самарқанд вилояти прокурори Р.Машарипов фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари учун қабул ўтказди.

Қабул давомида 6 нафар шахснинг мурожаати бўйича қонуний тушунтириш берилиб, 26 та мурожаат кўриб чиқиш учун вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди. 

Бу мурожаатларнинг 3 таси уй-жой ва моддий ёрдам, 11 таси тергов ва суриштирув, 12 таси эса суд қарорлари ва суд қарорлари ижроси масаласида бўлди.

Жумладан, М.Раҳимова ва бошқаларнинг мурожаати жойида қаноатлантирилди. Яъни, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан Ш.Алимжановага нисбатан ўзгалар ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритганлик ҳолати бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан олиб борилаётган қўшимча тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ тергов бўлимидан вилояти прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлимига ўтказилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА