Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилояти ҳокими ёрдамчиси Москвадаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олди
09:07 / 2021-08-24

Шу кунларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари Россия Федерациясида бўлиб, ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг иш ва турмуш шароити билан танишмоқда.

 Жумладан, вилоят ҳокимининг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ёрдамчиси У.Нормуратов Россиянинг “ПИК индустри” қурилиш корхонасининг Москва вилоятида жойлашган Наро-Фоминск темирбетон конструксиялари заводида ишлаётган юртдошлармиз билан учрашиб, уларнинг иш ва яшаш шароити билан танишди. Хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг муаммолари, ҳоҳиш-истаклари ва таклифлари тингланди.

 Ўз навбатида вилоят вакиллари “ПИК индустри” корхонаси директорининг ходимлар бўйича ўринбосари Р.Грушницкий билан учрашиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

 Келгусида корхонага ишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларда юртимиздан борадиган ишчиларга қўйиладиган талабларга аниқлик киритилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА