Самарқанд вилоят судининг янги раиси таништирилди
Самарқанд вилояти судида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исламов ва Самарқанд вилоят ҳокими Адиз Бобоев ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган суд раислари ва судьялар иштирок этди.
Президентимизнинг жорий йил 3 мартдаги фармойиши билан Дилшод Ражабов Самарқанд вилоят суди раиси лавозимига тайинланди. Йиғилишда янги тайинланган вилоят суди раиси жамоага таништирилди.


Олий суди раиси Бахтиёр Исламов ва вилоят ҳокими Адиз Бобоев шу пайтгача Самарқанд вилояти суди раиси лавозимида фаолият юритган Олим Хайитовнинг кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.


Йиғилишда вилоятда қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикрлар билдирилди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири