Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд ва Қашқадарёда 1 минг 392 нафар етим бола оила тарбиясига ўтказилган
14:59 / 2022-04-26

Бугун Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳ.алла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилнинг I чораги якуни бўйича бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, мажлисда Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраиси Алия Юнусованинг ахбороти эшитилди.  

Қўмита томонидан Болалар масалалари бўйича миллий ҳамда ҳудудий комиссиялар фаолиятини Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўрганиш натижалари ҳақида қисқача ахборот берилди. Таъкидланганидек, “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчаси ва “SOS” болалар маҳаллалари уюшмаси қарамоғидаги 1 минг 392 нафар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўз оиласи ва яқин қариндошлари тарбиясига ўтказилгани натижасида 10 та “Меҳрибонлик” уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та болалар уйи фаолияти тугатилган. 

Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини қисқартириш ва рақамлаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан mu.maktab.uz платформаси яратилган. 

Муҳокамалар давомида айрим камчиликлар ҳам таъкидланди. Жумладан, Миллий комиссия томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг, шунингдек, ҳудудий комиссияларнинг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси талаб даражасида бажарилмаётгани қайд этилди. Шунингдек, назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларни зудлик билан аниқлаш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш, етим ва қаровсиз қолган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган “Бола ҳимояси” ягона электрон ахборот тизими жорий этилмаган. 

[gallery-6822]

Туман (шаҳар) болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари мутахассислари “Меҳр дафтари” платформасидан фойдаланиш кўникмасига эга эмаслиги оқибатида “Меҳр дафтари” тизимини ҳаётга татбиқ этиш ишлари етарли даражада ташкил қилинмаган. 

Мажлисда шунингдек, Сенатнинг “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги раҳбариятининг ахбороти эшитилди. Қайд этилганидек, рейтинг баҳолашга доир маълумотларнинг марказлашган электрон тизимини жорий этиш бўйича yoshlarportali.uz – Ёшлар портали платформаси жорий қилинган. Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда ҳудудларни индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рейтинг баҳолашда энг юқори натижа кўрсатган учта ҳудуд раҳбари ҳамда уларнинг ёшлар масалаларига масъул бўлган ўринбосарларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган. 

Ёшлар муаммоларини "маҳаллабай" механизми асосида тизимли бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини баҳолаб бориш мақсадида “Ёшлар дафтари” электрон платформаси ишга туширилган ва 8,4 миллиондан ортиқ ёшлар тўғрисидаги маълумотлар асосида “Ёшлар баланси” шакллантирилган. Мавжуд 9 минг 348 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти ташкил этилган. 

Мажлисда қарор ижроси борасидаги муаммоларга ҳам эътибор қаратилиб, танқидий таҳлил қилинди.  

Бундан ташқари, мажлис кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.  

М.Комилова, ЎзА