Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд--Туркистон йўналишида авиақатнов йўлга қўйилади
18:22 / 2025-04-12

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари З.Жолдасов иштирокида икки вилоят ўртасида савдо-сотиқ, ижтимоий-иқтисодий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган зоом-видеомулоқотда шундай келишувга эришилди.

Қозоғистон авиакомпанияси томонидан Самарқанд ва Туркистон ўртасида мунтазам авиақатновлар жорий йилнинг 1 майидан бошланади.

Ушбу авиақатнов ҳудудлар ўртасидаги нафақат иқтисодий алоқаларни, балки туризм соҳасини ривожлантиришда ҳам янги саҳифа очади.  

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири