French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд - Турк дунёсининг мустаҳкам илдизи
11:12 / 2026-01-25

Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Турк дунёси визуал ҳужжати” деб номланган тадбир ташкил қилинди.

Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари, туркий давлатлар билан алоқалар бўлими раҳбари, Анқарадан сайланган депутат, профессор ва доктор Куршад Зорлу иштирок этган анжуманда турк дунёсининг умумий тарихи, маданияти, қардош давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Анжуманда сўзга чиққанлар асосий эътиборни бирлик ва ҳамжиҳатлик истиқболига қаратдилар. Умумий қадриятлар атрофида жипслашиш йўлини танлаган турк дунёси бирдамлик руҳи билан минтақавий ва глобал миқёсда катта кучга айланаётгани таъкидланди.

Хусусан, журналист Гунгор Явузаслан шундай деди:

– Маълумки, асрлар давомида Ипак йўли маркази, Соҳибқирон Амир Темур империяси пойтахти бўлган кўҳна Самарқанд – Турк дунёсининг “жон томири” ҳисобланади. Бутун дунё Регистон майдони, Шоҳизинда мажмуаси ва ўнлаб расадхоналарни Турк-Ислом цивилизациясининг энг юксак намуналари сифатида эътироф этади. Самарқанд давлатчилик ва маҳобат тимсоли саналган бўлса, Бухоро Турк дунёсининг маънавий юраги ўлароқ, умумий фалсафамиз шаклланишида ҳал қилувчи ўрин тутган шаҳар.

Кўтаринки руҳда ўтган учрашув давомида ноиблар, фаоллар ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Вақтинча Туркияда яшаётган, ўқиб, ишлаётган қардош халқлар вакилларини қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоб қайтарилди.

Нодира Кайимова, ЎзА