Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд туризм салоҳияти Сеулда намойиш этилди
22:44 / 2023-05-06

Шу кунларда Корея Республикаси Сеул шаҳрида "Seoul International Travel Fair-2023" туризм кўргазмаси ўтказилмоқда.

Мазкур кўргазмада Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бошқармаси масъуллари, вилоятдаги туризм соҳаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида вилоят делегацияси Сеул ҳамда Геонгжу шаҳарларида "Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси" тарғибот компанияси ташкил этиши, шунингдек Самарқанднинг гастрономик туризм салоҳияти юзасидан  тарғибот тадбирлари ўтказиши режалаштирилган.  

Дастлабки тарғибот тадбири мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонасида ўтказилди.  

Унда туризм соҳасида фаолият юритаётган Кореянинг бизнес вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда кореялик оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд вилоятининг туризм салоҳияти, транспорт-логистика тармоғида сайёҳлар учун яратилган имкониятлар ҳамда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш юзасидан "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Туристик компаниялар томонидан янги туризм маҳсулотлари тўғрисида тақдимотлар ташкил этилди.  

 

Самарқанднинг гастрономик туризми, шарқ ширинликлари, Самарқанд нонлари кўргазмаси намойиш қилинди ҳамда Самарқанд оши тайёрланиб, меҳмонларга тортиқ этилди.

"Seoul International Travel Fair-2023"  38-халқаор туризм кўргазмаси Осиё минтақасида ташкил этиладиган энг йирик туризм кўргазмаларидан бири ҳисболанади. Унда 70 мамлакатдан 80 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда.

Вилоят туризм ва маданий мерос бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, кўргазманинг илк кунида Самарқанд вилояти вакиллари элликка яқин шартнома имзолашга эришди.  

Ғ. Ҳасанов, ЎзА