Самарқанд вилоятининг туризм соҳаси вакилларидан иборат делегация Даниянинг Орхус шаҳрига ташриф буюрди.
Орхус шаҳар ҳокимининг ўринбосари Рабиҳ Азад-Аҳмад билан учрашувда Самарқанднинг туризм салоҳияти, сайёҳлар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Самарқанд ва Орхус шаҳарлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда иштирок этган Даниянинг йирик туризм компаниялари раҳбарлари билан ўзаро тажриба алмашиш, инвестициялар жалб этиш ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Самарқанд вилояти туризм бошқармасининг маълум қилишича, музокаралар чоғида вилоят сайёҳлик соҳаси вакиллари самарали келишувларга эришди.

Бундан аввал самарқандликлар мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Стокгольм шаҳрида ўтказиладиган “Сениор Фаир” халқаро туризм кўргазмасида Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб этиш масаласини муҳокама қилган эди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА