English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Самарқанд–Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам парвозлар йўлга қўйилди
14:40 / 2024-10-11

“Air Samarkand” компанияси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу "Самарқанд–Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам рейслар ҳафтада икки маротаба амалга оширилмоқда.

Янги йўналишнинг қўйилишидан кўзланган мақсад мамлакатимизда туризм салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг узоғини яқин қилиш ва уларга қулайликлар яратишга қаратилган.  

Парвозлар ўрта масофали “Airbus А321” самолётларида амалга ошириляпти.  

Шунингдек, янги рейслар самарқандликлар учун хорижий давлатларга саёҳат қилиш имкониятини ҳам яратади.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА