Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Самарқанд” ТИФ божхона постида 2 минг 802 та божхона кўриги амалга оширилган
17:02 / 2023-09-21

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “Самарқанд” ТИФ божхона пости ва “Божхона Сервис” ДМ Самарқанд вилояти бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.

Пост ходимлари томонидан шу кунга қадар 2 минг 802 та божхона кўриги амалга оширилган бўлиб, бу экспортда 381 та, импортда 2 минг 363 та ва транзит йўналишида 56 тани ташкил этади.  

“Самарқанд” ТИФ божхона постида жорий йил бошидан шу кунга қадар 87 та БҚБ ҳолати юритилган бўлиб, божхона кўриклари натижасида пост ходимлари томонидан 55 та ҳолатда жами 3 миллиард 511 миллион сўм товар моддий бойликлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган.  

Ушбу постда иш самарадорлигини янада ошириш ва юқори натижаларга эришиш, божхона тўловларини тўлиқ ундириш бўйича кўрсатмалар берилди. Навбатдаги манзил “Божхона Сервис” ДМ Самарқанд вилояти бўлими бўлди.  

Жорий йилнинг ўтган даврида 927,4 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.  

Учрашув давомида келгусида ижобий кўрсаткичларга эришиш бўйича ходимларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА