Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд судларида олти ойда коррупцияга оид 167 та иш кўрилди
09:35 / 2021-08-11

Бу ҳақда жорий йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлар юзасидан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ахборот берган вилоят суди раиси О.Ҳайитов маълум қилди.

 Коррупцияга оид бу ишларда 228 нафар шахс иштирок этган. Уларнинг 40 таълим соҳасида, 21 нафари қурилиш, 8 нафари соғлиқни сақлаш тизимида, 7 нафари мажбурий ижро бюроси, 3 нафари ҳокимият идорларида, 2 нафари банк соҳасида ишлаган.

 Шу билан бирга, ярим йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан коррупцияга оид 248 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлари кўриб тамомланди. Бу ишларда 122 нафар қурилиш соҳаси, 75 нафар  таълим тизими, 25 нафар соғлиқни сақлаш ходимига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.  

 Вилоят суди раисининг таъкидлашича, ҳисобот даврида қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан судланганлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 нафарга кўпайган. Шунингдек, фирибгарлик билан судланганлар 162 нафарга, мансаб сохтакорлигига йўл қўйгани учун судланганлар 49 нафарга, пора бериш билан судланган 43 нафарга ошган.

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА