Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими прокурор бўлди
Кеча – 17 февраль куни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бобурмирзо Облоқулов ўз аризасига кўра, Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилганди.
Бугун эса Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори вазифасига тайинлангани хабар қилинди.
Б.Облоқулов 2019 йил май ойига қадар, яъни ҳокимликка тайинланишидан олдин ҳам Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида фаолият кўрсатган.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА