Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрига саёҳат
16:56 / 2023-07-04

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ташаббуси билан Тўрткўл тумани 2-сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги 35 нафар ёшларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

“Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни юртимиз тарихи билан яқиндан таништириш, уларда тарихга ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашишдан иборат бўлди.

Икки кун давом этган тадбир давомида ёшлар Самарқанд шаҳрининг барча эътиборга молик жойлари, тарихий обидаларида бўлиб, жуда катта таассурот билан қайтди.

Ёшларнинг ёзги таътилда бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири