Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилди.
Ҳужжатда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданий мерос агентлиги, Қўмита билан биргаликда туристларни жалб қилиш бўйича қўшимча имкониятларни ишга солиш мақсадида 2026–2028 йилларда бир қатор лойиҳа ва чора-тадбирларни амалга оширади.
Хусусан, Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 километр узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича “Самарқанднинг мерос йўли” лойиҳаси рўёбга чиқарилади.
Шунингдек, аҳолининг турмуш тарзи, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва коммуникация тизимини тарихий муҳит билан уйғунлаштирган ҳолда Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуаси жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантирилади.
Тошкент шаҳри бўйича эса модернизм ёдгорликларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича материаллар тақдим этиш кўзда тутилган. Энг кўп мозаикалар бор шаҳар сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришиш ҳам қайд этилган.
ЎзА