Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳридаги 28 километр ичимлик сув тармоғи янгиланмоқда
15:19 / 2021-11-04

Бу ҳақда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Комил Юсупов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Тадбирда 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитига тайёргарлик жараёнида шаҳарда ичимлик ва оқова сув таъминотини яхишилаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Таъкидланишича, Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги “2021-2022 йилларда Самарқанд шаҳрининг инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш ва туризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Самарқанд шаҳрининг 11 та кўчасидаги 28 киломтер сув тармоқларини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда объектлардаги қурилиш монтаж ишлари 86 фоиз бажарилган. Натижада янги қурилаётган туристик марказ, Сартепа, Суғдиёна, Микрарайон А ва Б ҳудудларидаги кўп қаватли уйлар, ҳовлиларда яшовчи аҳоли ва барча турдаги ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз ичимлик сув билан таъминлаш имкони яратилди.  

Бундан ташқари, Жаҳон банки иштирокида 2016-2021 йилларда “Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари оқова сув тозалаш иншоотлари ва оқова тизимлари реконструкцияси” лойиҳаси дастури бўйича Самарқандда қиймати 34,3 миллион доллар бўлган 2 та оқова сув тозалаш иншооти, 3 та оқова сув насос станцияси ҳамда 60,2 километр оқова тармоғи қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Айни пайтгача 30,1 миллион долларлик пудрат шартномаси бўйича 27,3 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 1 та оқова сув тозалаш иншооти ва 93,2 километр оқова сув тармоқлари ишга туширилди. Йил якунига қадар 1 та оқова сув тозалаш иншооти, 5 та оқова сув насос станциясида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилади. Натижада Самарқанд шаҳрида 80 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлаштирилган канализация хизматлари билан янгидан таъминланади ва ўз ўрнида санитария ва эпидемиологик ҳолат яхшиланади, оқова билан таъминланиш даражаси 64,5 фоиздан 85 фоизга етказилади.

Матбуот анжуманида журналистлар тизим раҳбаридан шаҳардаги имчимлик ва оқова сув тармоқлари бўйича мавжуд муаммолар, камчиликлар бўйича берган саволларига атрофлича жавоб олди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.