Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрида тўртта давлат хизматлари маркази ташкил этилади
14:48 / 2023-08-24

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов бугун Самарқанд шаҳар адлия бўлими ва Давлат хизматлари марказида бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларидан қулай, осон фойдаланишлари учун яратилаётган имкониятлар билан танишди.

Марказда хизматлардан фойдаланишда йўлга қўйилган янги тажриба — “осон”, “ўрта” ҳамда “мураккаб” тоифалар ҳамда бошқа қулайликларни кўздан кечирди.  

– Самарқанд шаҳри “миллионли шаҳар”га айлантирилмоқда ва бешта туман ташкил этилиши кўзда тутилмоқда, – деди Акбар Тошқулов. – Бу эса шаҳар аҳолисининг давлат хизматларидан фойдаланишлари учун янада қулай имкониятлар яратишни тақозо этади. Шунинг учун Самарқанд шаҳрида келгусида бир нечта янги марказ қурилиб, фойдаланишга топширилади. Ҳозирда марказлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари бошланган ва бу ишларни ўз вақтида бажаришимиз зарур.  

А.Тошқулов тизим масъуллари билан мулоқотда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Адлия вазири Самарқанд вилоят юридик техникумида ҳам бўлиб, муассасада янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА