Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрида қарийб 2 минг 900 оила “Темир дафтар”дан чиқарилди
14:43 / 2020-12-09

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши сессиясида “Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати натижалари, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қайд этилганидек, секторларда фаолият юритаётган камбағалликни қисқартириш штаби аъзолари, депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан биргаликда шаҳар ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 22 минг 282 аъзолари бўлган 5 минг 613 та оила “Темир дафтар”га киритилди. Камбағал оиланинг жами оилалардаги улуши 4 фоизни ташкил этди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ушбу оилаларга бугунгача саҳоватпеша тадбиркорлар ҳамда фуқаролар ҳисобидан 5,2 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, чорва моллари ва бошқа турдаги ижтимоий кўмак берилди.  

Шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармасига бугунгача 2,1 миллиард сўм миқдорида ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

“Темир дафтар”даги 1 минг 348 мингта ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага “Қурбон ҳайити” айёми арафасида 1 миллион сўмдан, жами 1,3 миллиард сўм бир марталик моддий ёрдам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан эса 4 минг 625 та оилага 220 минг сўмдан, жами 4,1 миллиард сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

“Темир дафтар”га киритилган 5 минг 704 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган 7 минг 264 нафар фарзандига мактаб ўқув қуроллари ҳамда кийим-кечаклар учун 3,6 миллиард сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Бугунгача 2 минг 854 та оиланинг турмуш шароити яхшиланганлиги сабаб сессия қарорлари асосида “Темир дафтар”дан чиқарилган бўлса, 610 та оила янгидан ушбу рўйхатга киритилди. 1 декабр ҳолатига “Темир дафтар”да 3 минг 369 та оила қолмоқда.

 

Н.Насриев, ЎзА