Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳри сув таъминоти тизими ва йўл тармоқлари модернизация қилинади
13:31 / 2022-09-14

Бу иш давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 сентябрда имзоланган “Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жaмғapмacи ўртасида 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан 1 101 900 000 Бирлашган Араб Амирликлари дирҳами миқдорида қарз битими имзоланган. 

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022 - 2026 йиллар) ташкил этади. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 13 сентябрда Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди. Қарорда лойиҳани амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган.  
 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.