Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳри спортчи ўқувчиларига Президент совғаси – “Дамас” берилди
20:48 / 2022-08-26

Самарқандда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаси финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлар маросими ўтказилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, истеъдодли спортчиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган анъанавий мазкур мусобақаларнинг бу йилги қуйи босқичларида 540 минг нафар ўқувчи, жумладан, 244 минг нафар қизлар иштирок этди. Улар спортнинг 11 тури бўйича ўз маҳоратини кўрсатди.

“Умид ниҳоллари”нинг вилоят финал босқичи 22-26 апрель кунлари ўтказилди. Қизғин ва муросасиз курашларга бой беллашувлар якунига кўра, Самарқанд шаҳри мактаблари ўқувчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Иштихон ва Ургут туманлари ўқувчилари кейинги совринли ўринларга муносиб кўрилди.

Маросимда юртимизда спортнинг оммавийлигини оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритилди. Бунинг натижасида мамлакатимиз спортчилари халқаро турнир ва чемпионатларда юқори ўринларни эгаллаб, Ватанимиз шуҳратини дунёга ёймоқда.

[gallery-8524]

Жумладан, яқинда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида юртимиз спортчиларининг чемпионликни қўлга киритган, Ислом бирдамлиги спорт ўйинларида мамлакатимиз вакиллари элликка яқин давлат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритгани эътироф этилди. Бу муваффақиятларда самарқандлик спортчиларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Хусусан, Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашган 19 нафар самарқандлик спортчилар 4 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жорий йилнинг 27 июль – 8 август кунлари Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтказилган “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида қатнашган вилоят 18 нафар вилоят спортчи ёшлари 3 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медали билан юртимизга келди.

Тантанали маросимда “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобқаси ғолиби бўлган Самарқанд шаҳри жамоасига Президент совғаси – “ДАМАС” автомашинаси топширилди.

Иштихон ва ургутлик ёшлар, шунингдек, мусобақаларнинг фаол иштирокчилари ҳам ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА